Линклар

Кобул Толибондан изоҳ талаб қилмоқда


Толибоннинг Доҳадаги ваколатхонаси.

Толибоннинг Доҳадаги ваколатхонаси.

Афғонистон ҳукумати толиблар билан музокараларга тайёр, бироқ у аввал Толибоннинг Қатарда очилган ваколатхонаси юзасидан ўз саволларига жавоб олишни истайди.

Ўтган ҳафта толиблар Қатар пойтахти Доҳада ўз ваколатхоналарини очиб, у ерга ўз байроғи ва “Афғонистон Ислом амирлиги” деган лавҳани осиб қўйгандилар. Бу ҳодиса Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.

Карзай ҳукумати расмийлари якшанба куни Кобул толиблар билан музокара олиб бориш учун Доҳага делегация юборишга тайёр эканини, бироқ бу ишни ваколатхона очилиши ҳақида изоҳ олганидан кейин қилажагини билдирганлар.

Толибон вакиллари кеча ваколатхона биносидаги байроқ ва ном “Қатар ҳукумати розилиги билан” илинганини билдирдилар. Associated Press агентлиги якшанба куни ваколатхона биносида ҳеч қанақа байроқ кўзга ташланмаганини қайд этади.
XS
SM
MD
LG