Линклар

logo-print

Маҳалла оқсоқоллари лицей ва коллеж ўқувчилар давомати учун жавоб беради


Бу йил коллеж ва лицейга кирмоқчи бўлган мактаб битирувчилари қабул комиссиясига бошқа ҳужжатлар билан бирга ўзи яшайдиган маҳалла қўмитасидан кафолат хати ва тавсияномани ҳам топширишлари шарт бўлади.

Бухородаги коллежлардан бирининг раҳбари Озодлик билан суҳбатда, маҳалладан кафолат хати бўлмаган ўқувчилар коллежга қабул қилинмаётганини тасдиқлади.

Унинг айтишича, бу тадбирдан асосий мақсад, коллежга ўқишга кирган йигитларнинг Россияга кетиб қолиши олдини олишдир.
Кафолат хатларини маҳалла оқсоқоли беради, тавсиянома эса уч киши - маҳалла оқсоқоли, унинг маслаҳатчиси ва “Маҳалла посбони” раҳбари томонидан имзоланиши лозим.

Қўқондаги маҳалла қўмиталаридан бирининг ўзини таништирмаган ходими ҳам ҳар бир бўлажак талабага кафолат хати ёзиб берилаётганини тасдиқлади.

Президент Ислом Каримов 18 июн куни Жиззахдаги нутқи давомида Россиядаги меҳнат муҳожирларини "дангаса"ликда айблаб, улар қилаётган ишлардан "одам жирканиши"ни гапирди.

Озодлик суҳбатлашган маҳалла қўмиталарининг фаолларига кўра, президентнинг ушбу сўзларидан сўнг мактаб битирувчиларининг хорижга иш излаб кетишининг олдини олишга эътибор янада кучайган.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилда 533 минг 658 ўқувчи 9-синфни битирган. Улардан 482 минг 427 нафари ўқишни касб-ҳунар коллежларида, 51 минг 231 нафари эса академик лицейларда давом эттириши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG