Линклар

logo-print

Сноуден Москвадан Ҳаванага учмади


Эдвард Сноуден Қўшма Штатлар ҳукуматининг кузатув дастурларига оид махфий ахбортни ошкор қилганликда айбланмоқда.

Эдвард Сноуден Қўшма Штатлар ҳукуматининг кузатув дастурларига оид махфий ахбортни ошкор қилганликда айбланмоқда.

АҚШ томонидан жосусликда айбланиб, қидирувга берилган Эдвард Сноуден, аввал хабар қилинганидек, Москвадан Кубага учиб кетмади. Reuters ва Итерфакс агентликларининг хабар қилишича, Кубага йўл олган самолёт Марказий разведка хизматининг собиқ ходими Снуоденсиз учиб кетган.

Ҳиндистонга сафар қилаётган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия расмийларини Сноуденнинг учинчи давлатга учиб кетаётган самолётга чиқишига рухсат берилса, "бунинг икки томонлама муносабатларга таъсири ва оқибатлари" бўлишидан огоҳалнтирди.

Сноуден Қўшма Штатлар ҳукуматининг кузатув дастурларига оид махфий ахбортни ошкор қилганликда айбланмоқда. АҚШ Россиядан Сноуденни ушлаб экстрадиция қилишни сўради.

Россия расмийлари собиқ МРБ ходимини ушлаш учун асослар йўқлигини маълум қилди.

Эквадорнинг Россиядаги элчиси якшанба куни Сноуден билан Шереметьево аэропортида учрашгани унинг якуни манзили Эквадор бўлиши мумкинлигига оид тахминларни кучайтирди.

Душанба куни Эквадор Ташқи ишлар вазири Рикардо Патино ўз ҳукумати Сноуденнинг сиёсий бошпана тўғрисидаги сўровини кўриб чиқаётганини баён қилди.

Сноуден махфий маълумотларни ошкор қилганидан бери Ҳонг Конгда яшириниб келаётган эди. У якшанба куни Москвага учиб келди.
XS
SM
MD
LG