Линклар

logo-print

Равшан Эрматов Бразилия-Италия ўйинида хатога йўл қўйганини тан олди


Ҳакам сифатида катта ҳурматга эга Равшан Эрматовнинг Конфедерациялар кубоги финалини бошқариши кутилаётган эди.

Ҳакам сифатида катта ҳурматга эга Равшан Эрматовнинг Конфедерациялар кубоги финалини бошқариши кутилаётган эди.

Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов Конфедерациялар кубогидан четлатилди. Бунга таниқли ҳакамнинг Конфедерациялар кубоги гуруҳ босқичи сўнгги тури доирасида Бразилия-Италия учрашувида қўйган хатоси сабаб бўлди.

ФИФА матбуот вакили Пекка Одризоланинг маълум қилишича, Эрматов хатосини тан олган. Ассошиэйтед Пресс агентлиги ФИФА вакилининг “у хатога йўл қўганини тан олди”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

22 июн куни Бразилиянинг Салвадор шаҳрида ўтказилган ўйинда Равшан Эрматов италияликлар урган голни хато ҳисоблагани учун интизомий жазога тортилди.

Бир вазиятда италян ўйинчиси Марио Балотеллига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг Эрматов ҳуштак чалиб Бразилия термаси дарвозасига пенальти белгилади. Аммо шу пайтда Италия термаси вакили Жоржо Кьеллини тўпни мезбонлар дарвозасига киритди. Бу вазиятда Эрматов голни бекор қилиб, пенальти урдириши керак эди. Лекин у, аксинча, голни ҳисоблаб бразилияликлар ғазабига сабаб бўлди.

Ҳакам сифатида катта ҳурматга эга Эрматов келаси якшанба куни Конфедерациялар кубоги финалини бошқариши кутилаётган эди, энди эса у бошчилик қиладиган жамоа қайтариб юборилиши айтилмоқда.

Шанба кунги ўйинда Бразилия термаси 4-2 ҳисобида ғалаба қилди.
XS
SM
MD
LG