Линклар

Нелсон Мандела оғир аҳволда қолмоқда


Нелсон Мандела апаретиддан сўнг Жанубий Африканинг илк қора танли президенти этиб сайланган эди.

Нелсон Мандела апаретиддан сўнг Жанубий Африканинг илк қора танли президенти этиб сайланган эди.

Жанубий Африка Президенти Жэйкоб Зума Нелсон Мандела аҳволи оғир бўлиб қолаётганини маълум қилди.

Душанба куни Йоханесбургда ўтказилган матбуот анжуманида Зума собиқ президент Нелсон Мандела соғлиғи ҳақида ортиқ маълумот бера олмаслигини таъкидлади.

Ҳукумат расмийлари якшанба куни 94 ёшли Манделанинг аҳволи оғирлашганини эълон қилган эди. Зума кеча пойтахт Преториядаги касалхонада Мандела аҳволидан хабар олиб, жанубий-африкаликлар ва дунё аҳлини Мандела ҳақига дуо қилишга чақирди.

Хабарларга кўра, Манделанинг яқинлари, жумладан, собиқ рафиқаси Уинни касалхонага келишган.

Мандела 8 июн куни ўпка инфекцияси ташҳиси билан касалхонага ётқизилган эди.

Вашингтонда Оқ уй вакиллари Мандела соғлиғига оид хабарларни кузатаётганларини маълум қилишди. Келаси шанба куни АҚШ Президенти Барак Обама Жанубий Африкага сафар қилишга тараддуд кўрмоқда.

Мандела Жанубий Африкада апартеид режими тугатилганидан сўнг 1994 йилда мамлакатнинг илк қора танли президенти этиб сайланган эди.
XS
SM
MD
LG