Линклар

logo-print

Навоз Шариф: Парвез Мушарраф хоин сифатида суд қилиниши керак


Парвез Мушарраф 1999 йилда ҳарбий тўнтариш орқали бош вазир Навоз Шарифни ҳокимиятдан четлатган.

Парвез Мушарраф 1999 йилда ҳарбий тўнтариш орқали бош вазир Навоз Шарифни ҳокимиятдан четлатган.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф мамлакатнинг собиқ президенти Парвез Мушарраф хоин сифатида суд қилиниши лозим, дея баён қилди.

Парламентда қилган чиқишида бош вазир “у судда ўз қилмиши учун жавоб бериши керак”, дея таъкидлади. Навоз Шариф собиқ президентни 1999 йилда Покистоннинг халқ сайлаган ҳукуматини ағдариш ва 2007 йилда судяларни ишдан четлатиб, фавқулодда ҳолат жорий қилиш орқали конституцияни бузганликда айблади.

Бош вазирнинг бу сўзлари мухолифатдаги иккита йирик партия вакиллари томонидан олқишланди.

Покистонда Олий судга хоинлик бўйича айбловни фақатгина федерал ҳукумат киритиши мумикн холос. Март ойида муҳожиратдан ватанига қайтган собиқ генерал Мушарраф ҳозирда уй қамғида қолмоқда.

Мушаррафга у 1999-2008 йилларда иқтидорда бўлган давр билан боғлиқ айбловлар қўйилмоқда. Мушарраф 1999 йилда ҳарбий тўнтариш қилиб, Навоз Шарифни ҳокимиятдан четлатган эди.
XS
SM
MD
LG