Линклар

Милан суди Италия собиқ бош вазири Силвио Берлусконини балоғатга етмаган фоҳиша билан алоқа қилганлик ва хизмат ваколатларини суиистеъмол этганликда айблаб, етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд 76 ёшли бу сиёсатчига умри давомида давлат лавозимларини эгаллашни ҳам тақиқлаб қўйди.

Бироқ кучга кириши учун бу ҳукм яна икки суд инстанцияси томонидан тасдиқланиши лозим.

Италия собиқ бош вазирининг вилласида уюштирилган “бунга-бунга” шаҳвоний кечалари атрофидаги жанжал 2011 йил бошида кузатилганди.
XS
SM
MD
LG