Линклар

Ироқдаги портлашлардан камида 27 киши нобуд бўлди


Cўнгги пайтларда Ироқда бомбали ҳужумлар сони кўпайган.

Cўнгги пайтларда Ироқда бомбали ҳужумлар сони кўпайган.

Душанба куни Ироқда камида 27 киши портлаш қурбони бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Зўравонлик амалиётларининг аксарияти Бағдоднинг шиалар истиқомат қиладиган мавзеларида содир бўлди. Кеча Ироқ пойтахтида камида 10 автомобил портлатилди. Мўсул ва Тикрит шаҳарларида ҳам хуружлар кузатилди.

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Сўнгги пайтларда Ироқда бомбали ҳужумлар сони сезиларли даражада кўпайган. Апрел ойидан буён бундай ҳужумлар натижасида икки мингдан зиёд одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG