Линклар

Расмий Тошкент қирғизистонлик таниқли ҳуқуқ фаоли Тўлеқан Исмаиловани Тошкент аэропортидан Қозоғистонга депортация қилди.

Фарғона.ру ахборот агентлиги маълумотига кўра, Исмаилова бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 12:40да Тошкент-Олмаота рейси билан Қозоғистонга учиб келган.

Олмаотага учишидан аввал Тўлеқан Исмаилова Тошкентдаги Қирғизистон элчихонаси вакиллари билан учрашишга муваффақ бўлган.

24 июн куни Бишкекдан Тошкентга учиб борган Тўлекан Исмаилова Ўзбекистонга қўйилмади.
XS
SM
MD
LG