Линклар

Урганч аэропорти Марказий Осиёда энг яхши деб топилди


Урганч халқаро аэропорти.

Урганч халқаро аэропорти.

Хоразм вилояти марказида жойлашган Урганч халқаро аэропорти МДҲ давлатлари орасида "Йилнинг энг яхши аэропорти" танловида ғолиб чиқди.

Ўзбекистон хаво йўллари ширкати маълумотига кўра, Урганч аэропорти жамоасининг самарали фаолияти натижасида юқори кўрсаткичларга эришишга муваффақ бўлинган.

2012 йилда ушбу аэропорт йўловчи ташиш, юк ва почта ташиш бўйича белгиланган режани ошириб бажарган.

Айни пайтда Урганч аэропорти орқали учган йўловчиларнинг ижтимоий тармоқлар, жумладан, Facebook, Twitter орқали бу ерда хизмат кўрсатиш даражаси қониқарли эмаслигидан шикоят қилган ҳолатлар ҳам бўлган.

Ҳозирда Урганч аэропортининг эски биносида таъмирлаш ишлари давом этаяпти. Таъмирлаш тугагач, маҳаллий ва халқаро рейслар бўйича терминаллар ташкил қилиниши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG