Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:59

Орол денгизининг қуриши секинлашди


Сунъий йўлдошдан туриб, 2009 йил июлида олинган суратда акс этган Орол сатҳи манзараси.
Сунъий йўлдошдан туриб, 2009 йил июлида олинган суратда акс этган Орол сатҳи манзараси.
Россия Фанлар академияси Океанология институти директори ўринбосари Пётр Завьяловга кўра, бугунги кунда Орол денгизининг ҳолати барқарорлашишни бошлаб, қуриш жараёнлари эса секинлашмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида жойлашган Орол денгизининг бугунги ҳолати дунёдаги энг ёмон экологик ҳалокатлардан бири сифатида баҳоланади.

Сўнгги 20 йил бадалида Орол денгизи асл ҳажмининг 75 фоизини йўқотган.

Ўзбек расмийларига кўра, Орол денгизи мумаммоси Марказий Осиёдаги сув ва энергия захираларидан оқилона фойдаланишга бевосита боғлиқдир.

Ўзбекистондаги халқаро "Экосан" жамғармаси маълумотига кўра, сўнгги 40 йил мобайнида Орол денгизи деярли икки баравар тезликда қуриган. Бугунги кунда Орол денгизи сатҳи бундан 40 йил бурунгидан 29 метр пасайган. Натижада денгиз атрофидаги ҳудудларнинг 60 фоизи яроқсиз ҳолга келган ва йилига 75 миллион тонна туз Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудларига тарқалмоқда.

Бир пайтлари Орол сувининг бир литрида 10 грамм миқдорида туз бўлган бўлса, айни пайтда бир литр Орол сувида 140-150 грамм туз бор.
XS
SM
MD
LG