Линклар

Россия келаси йилдан Қирғизистонга қурол-аслаҳа етказиб бера бошлайди


Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия 2014 йилдан Қирғизистон Қуролли кучларига қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника етказиб бера бошлайди. Бу ҳақда кеча Бишкекда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қабулида бўлган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билдирди.

Россия Қирғизистонга айнан қандай қурол етказиб беришига аниқлик киритилмаяпти.

Ўтган йил ноябрида “Коммерсант” газетаси Москва қирғиз армиясини қайта қуроллантириш учун Бишкекка 1 миллиард 100 миллион АҚШ долларига тенг қурол-аслаҳа етказиб беришга ваъда қилганини ёзганди. Нашр бу ерда гап кредит ҳақида эмас, балки айнан ҳарбий дастак ҳақида кетаётганини урғулаганди.
XS
SM
MD
LG