Линклар

Ўзбекистонга қўйилмаган ҳуқуқ фаоли Бишкекка қайтди


Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Тўлеқан Исмаилова.

Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Тўлеқан Исмаилова.

25 июн куни Тошкентдан депортация қилинган қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Тўлеқан Исмаилова кеча оқшом Бишкекка қайтиб келди.

Душанба куни франциялик тўрт ҳамкори билан бирга Ўзбекистон пойтахтига учиб борган Исмаилова Тошкентга қўйилмагани ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди.

Маълумотларга кўра, қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли ўзбек расмийларининг “қора рўйхат”ида бўлгани сабабли мамлакатга киритилмаган.

Тунни Тошкент аэропортида ўтказган Тўлеқан Исмаилова сешанба куни тушдан кейин Олмаотага учиб кетган ва оқшом Қирғизистонга етиб келган.
XS
SM
MD
LG