Линклар

Ўзбекистон Ёшлар миллий терма жамоаси Туркияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари доирасида бугун Хорватия жамоасига қарши майдонга тушади.

Мусобоқа Тошкент вақти билан 11.00 да Бурса шаҳридаги Отатурк ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Якшанба куни Ўзбекистон Янги Зеландия жамосини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

"F" гуруҳида тўп сураётган Ўзбекистон бугун Хорватияни енгса кейинги босқичга муддатидан аввал чиқади.

Ҳозир Ўзбекистон жамоаси ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Хорватия жамоаси ҳам Уругвайни 1:0 ҳисобида енгиб, 3 очко тўплаган. Голлари сони Ўзбекистонникидан кам бўлгани учун Хорватия ўз гуруҳида иккинчи ўринда турибди.

Ўзбекистон ёшлар жамоаси турнирнинг дастлабки босқичидаги сўнгги ўйинни 29 июн куни Анталияда Уругвай жамоасига қарши ўтказади.

Ўзбекистон Ёшлар миллий терма жамоаси 2011 йилги Мексикадаги сўнгги жаҳон чемпионатида чорак финалга чиққан, лекин айнан Уругвай жамосига ютқазиб, ярим финалга чиқа олмаган эди.
XS
SM
MD
LG