Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:10

Исроил Ўзбекистонга аёл элчи тайинлади


Расмий Тошкент Исроил томонидан ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тақдим этилган Кармела Шамир номзодини тасдиқлади.

Исроилда чиқадиган “Едиот Ахронот” нашрига кўра, Кармела хоним яқин кунларда ўз вазифасини бажаришга киришади ва у мусулмон мамлакатида Исроил миссиясини бажарадиган биринчи аёл дипломат бўлади.

Шу пайтга қадар Исроилнинг Тошкентдаги миссиясини Хилел Нюмен бошқариб келаётган эди.

Исролининг Тошкентдаги элчихонаси 1992 йилда, Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилганидан саноқли ойлар ўтиб очилган эди.
XS
SM
MD
LG