Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:34

ШҲТ мудофаа вазирлари Бишкекда учрашмоқда


Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо олти мамлакат мудофаа вазирлари ҳамда хавфсизлик расмийлари бугун Қирғизистон пойтахти Бишкекда учрашмоқда.

Келаси йил оҳирида халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этиши кутилаётган бир пайтда минтақада хавфсизликни таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масаласи Бишкек учрашуви диққат марказидадир.

2014 йилдан кейин, яъни халқаро кучлар Афғонистондан кетиши ортидан минтақада хавфсизлик вазиятининг ёмонлашиши борасида хавотирлар билдирилмоқда.

Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ҳам 2014 йилда АҚШ ва НАТО кучлари олиб чиқиб кетилиши ортидан Афғонистонда фуқаролар уруши бошланиб кетиши эҳтимолидан огоҳлантирганди.

Қирғизистон Мудофаа вазири Талайбек Ўмуралиев Бишкекдаги учрашувда минтақада сепартизм, терроризм ҳамда наркотикларнинг ноқнуний олиб ўтилишига қарши биргаликда курашиш йўл-йўриқлари ҳам мухокама этилаётганини айтди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия ва Хитой ҳамда Марказий Осиёнинг тўрт давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG