Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:59

Москвада иккита ўзбек муҳожири пичоқлаб кетилди


Москванинг Самарқанд кўчасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси пичоқлаб кетилди, оғир тан жароҳати олган яна бири шифохонанинг реанимация бўлимида қолмоқда.

26 июн куни Москванинг жануби-шарқида жойлашган Самарқанд кўчаси 8-уй ёнида иккита ўзбекистонлик мардикор пичоқлаб кетилгани тўғрисида хабар маҳаллий полиция бўлимига тунги соат 2:00 ларда келиб тушди.

Полиция ва оператив ходимлар олиб борган тергов-суриштирувнинг дастлабки натижаларига кўра, кўрсатилган манзилда 30 ёшда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ва номаълум шахс ўртасида жанжал келиб чиққан. Бу шахс муҳожирларга пичоқ билан ташланган ва оғир тан жароҳати етказиб, қочиб кетган.

Жанжал гувоҳи бўлган маҳаллий фуқаролар полиция бўлими ва тез ёрдамга қўнғироқ қилган.

Қорнидан чавақланган жабрдийдалардан бири шифохона палатасида жарроҳлик операцияси вақтида жон берган, иккинчи шахс оғир ҳолатда шифохона реанимациясида қолмоқда.

Ҳозирча полицияда ҳодисани миллий адоват асосида қилинган ҳужум сифатида таърифлаш эрталигини таъкидлашмоқда.

Москванинг Жанубий-шарқий округ бўйича полиция бошқармасида Озодликка тирик қолган мигрант билан терговчилар учрашувига врачлар рухсат бергандан кейингина вазият бироз ойдинлашишига ишонишаётганини маълум қилишди.
XS
SM
MD
LG