Линклар

Хитойнинг Шинжон автоном ўлкасида рўй берган ҳужумдан 27 киши ҳалок бўлди.

Расмий "Синхуа" агентлиги хабарига кўра, пичоқ билан қуролланган ҳужумчилар чоршанба тонгида Урумчидан 200 километр жанубдаги Луқун шаҳарчасида полиция машиналарига ўт қўйиб, ҳукумат биноларига бостириб кирган.

Полиция ҳужумчилардан 10 нафарини отиб ўлдирганини айтмоқда. Лекин, агентлик ҳужумчилар ким экани, улар нима мақсадда буни қилганликлари ҳақида хабар бермади.

Шинжон аҳолиснинг 45 фоизи уйғурлардир. Сўнгги йилларда Пекин ҳукуматининг хон-хитойларни вилоятга оммавий равишда кўчириб келиш сиёсати маҳаллий уйғурлар норозилигига сабаб бўлаётган эди.
XS
SM
MD
LG