Линклар

Обама ва Карзай толибон билан мулоқотни йўлга қўйиш аҳдида қатъий


АҚШ ва Афғонистон президентлари сешанба куни ўтказилган видеомулоқот чоғида толибон билан мулоқотни йўлга қўйиш аҳдида қатъий эканликларини яна бир бор таъкидлашди.

Барак Обама ва Ҳамид Карзай ўртасидаги мазкур мулоқот Қобулда президент саройи ҳужумларга учраши ортидан бўлиб ўтди.

Сешанба куни беш одам ўлимига сабаб бўлган ушбу ҳужумга масъулиятни толиблар зиммасига олди.

Мулоқот чоғида Барак Обама ва Ҳамид Карзай бу каби қон тўкилишларга радикал исломий гуруҳлар билан мулоқотни йўлга қўйиш орқали эришиш мумкин, эканлигини урғулашган.

Толибон билан музокаралар мазкур ҳаракатнинг Қатарда очилган идорасида ўтказилиши айтилаётганди.

Доха шаҳридаги Толибон идораси устида Толибон байроғи осилгани ҳамда бино пештоқига Афғонистон Исломий Амирлиги деб ёзилгани Афғонистон ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлганди.
XS
SM
MD
LG