Линклар

Ўзбекистондаги “OliveTelecom” ўзбек-ҳинд қўшма корхонаси компютер-планшетлар ишлаб чиқара бошлади.

РИА Новости агентлигининг завод раҳбариятига таяниб хабар беришича, Ўзбекистондаги қўшма корхонада ишлаб чиқарилган дастлабки минг дона планшет келаси ой сотувга чиқарилади.

180 миллиметр катталикдаги экранга эга OlivePadV-T300 планшетига 1 Ггц частотали процессор ва Android 4.0 операцион тизими ўрнатилган.

Ўзбекистонни ўзида илк бор ишлаб чиқарилган мазкур планшет нархи қанча бўлиши ҳозирча эълон қилинмаган.

Завод йилига 13 ярим минг шундай планшет ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.

Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси GSМ 800, 900 ва 1800 стандартларида ишловчи мобил телефонлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

Мазкур лойиҳа асососида йилига 2 миллион дона уяли телефон ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.
XS
SM
MD
LG