Линклар

logo-print
Миср президенти Муҳаммад Мурсий чоршанба куни телевидение орқали чиқиш қилиб, норозилик намойишлари мамлакатни “фалаж” ҳолатига келтириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Исломчи электорат томонидан кенг қўлловга эга Мурсий ислоҳотлар ўтказиш бўйича таклифини яна бир бор қайталади.

Аввалроқ мухолиф гуруҳлар 30 июн куни президент Мурсийнинг ҳокимиятга келганига бир йил тўлиши муносабати билан оммавий норозилик намойишлрини ўтказишни эълон қилган эди.

Норозиликлар ўтиши режалаштирилган шаҳарларга ҳарбийлар киритилгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, чоршанба куни Мансура шаҳрида президент тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасида юз берган тўқнашувда камида икки киши ҳалок бўлди.

Ўз нутқида Муҳаммад Мурсий президент ўлароқ айрим хатоларга йўл қўйганини тан олди ва сиёсий кучларни ислоҳотлар бўйича музокараларга чақирди.

Мурсий президентлигининг илк йили Мисрда кўплаб норозилик намойишлари ва иқтисодий кўрсаткичларининг пасайиши билан эсда қолди.
XS
SM
MD
LG