Линклар

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва Жиноятларга қарши бошқармасига кўра, Афғонистон жорий йилда ҳам афюн етиштириш бўйича дунёдаги етакчи мамлакат номини сақлаб қолди.

Бошқарманинг чоршанба куни эълон қилинган йиллик ҳисоботида 2012 йилда дунё бўйлаб етиштирилган гиёҳванд моддаларнинг 75 фоизи Афғонистондан чиққани айтилади.

Ҳисоботга кўра, ўтган йили Афғонистонда ўсимликлар касалликлари авж олгани туфайли афюн етиштириш дунё бўйлаб 2011 йилга нисбатан 30 фоизга қисқарган.

Ушбу мамлакатдаги афюн далалари кўлами 14 фоизга ошганини ҳисобга олганда бу қисқариш жуда катта экани айтилмоқда.

Ҳисоботда айтилишича, Афғонистонда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқаришга ҳар йили бир миллиондан зиёд киши жалб этилади.
XS
SM
MD
LG