Линклар

Жаҳон рейтингида 116-ўринни эгаллаб турган украиналик теннисчи Сергей Стаховский нуфузли Уимблдон турнирининг иккинчи босқичида дунёнинг учинчи ракеткаси Рожер Федерерни мағлуб этди.

Швейцариялик теннисчи тўрт сет давом этган учрашувда 7:6, 6:7, 5:7, 6:7 ҳисобида ўйинни бой берди.

Рожер Федерер 2004 йилдан бери илк бор Катта дубулға туркумига кирувчи турнирининг чорак финалигача етиб бормагани айтилмоқда.

31 ёшли Федерер 2003 йилдан бери Уимблдон турнири финалига 8 марта чиқиб, уларнинг еттисида ғалабага эришган. У Катта дубулға туркумига кирувчи мусобақаларда 17 бор ғолибликни қўлга киритган.

Чоршанба куни яна бир таниқли теннисчи, россиялик Мария Шарапова ҳам Уимблоднни тарк этди. У мусобақанинг иккинчи босқичида португалиялик Мишел Ларишер де Бритуга мағлуб бўлди.
XS
SM
MD
LG