Линклар

Эдвард Сноуден 5 кундан бери Москва аэропортида қолмоқда


Эдвард Сноуден якшанба куни Ҳонг Конгдан Москвага учиб келганидан бери жамоатчиликка кўриниш бергани йўқ.

Эдвард Сноуден якшанба куни Ҳонг Конгдан Москвага учиб келганидан бери жамоатчиликка кўриниш бергани йўқ.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден беш кундан бери Москванинг Шереметьево аэропортида қолаётгани айтилмоқда. Американинг дунё бўйлаб кузатувларни амалга оширганига оид махфий ахборотни ошкор қилган собиқ разведка ходимининг кейинги режалари номаълум қолмоқда.

30 ёшли Сноуден якшанба куни Ҳонг Конгдан Москвага учиб келганидан бери жамоатчиликка кўриниш бергани йўқ.

Россия расмийлари Сноуден Шереметьево аэропортининг транзит зонасида қолаётганини айтмоқда. Қўшма Штатлар Сноуденнинг паспортини бекор қилгани боис у қандай қилиб учинчи мамлакатга чиқиб кетиши мавҳум бўлиб қолмоқда.

АҚШ ҳукумати уни экстрадиция қилишни сўраб, Россияга мурожаат қилишда давом этмоқда. Сноуден Қўшма Штатлар томонидан жусусликда айбланмоқда.

Эквадор Эдвард Сноуденнинг сиёсий бошпана тўғрисидаги сўровини кўриб чиқмоқда, лекин расмийлар бу борада қарор қачон қабул қилиниши мумкинлиги ноаниқ эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG