Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:31

Россиядаги мардикорлар Ўзбекистон иқтисодининг 12 фоизини кўтармоқда


Fitch Ratings ташкилотига кўра, Каримов "дангаса" деб атаан ўзбеклар мамлакат иқтисодининг салмоқли қисмини таъминламоқда.
Fitch Ratings ташкилотига кўра, Каримов "дангаса" деб атаан ўзбеклар мамлакат иқтисодининг салмоқли қисмини таъминламоқда.

Жаҳоннинг нуфузли Fitch Ratings халқаро рейтинг компанияси ҳисоб-китобига кўра, биргина Россиядан ўзбек мухожирлари юбораётган пул жўнатмалари Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотнинг 12 фоизини ташкил этади.


Fitch Ratings компаниясининг молиявий ташкилотларни таҳлил қилиш гуруҳининг ижрочи директори Жеймс Уотсон жорий ҳафтада Тошкентда ўтказилган конференцияда қилган чиқишида ана шундай хулосани берди.

Тошкент конференциясида Ўзбекистонда макроиқтисодий вазият ва банк сектори фаолияти таҳлил қилинди.

Жеймс Уотсоннинг маърузаси келтирилган рақамлар йиғин иштирокчиларининг кизғин баҳсига сабаб бўлди.

Унинг айтишича, Ўзбекистон банклари хориждан юборилаётган пуллардан тушаётган комиссиялардан мумайгина даромад олмоқда.

“Банклар комиссия тўловлари ва валюта операцияларидан олаётган даромадлари, умумий дарома ҳажмининг яримини ташкил этади. Айтиш жоизки, бу ҳолат банк секторининг комиссион даромадлари учун катта базадир”, деди Fitch Ratings ширкати таҳлилчиси.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Жиззах вилоятига қилган сафари давомида Россияда ишлаётган меҳнат мухожирларини “даргаса” дея атаб, уларнинг Москва кўчаларини супураётганидан "жирканишини" айтган эди.

Хабарларга кўра, Каримовнинг бу баёноти мутасадди идоралар тарафидан Ўзбекистондан меҳнат миграцияси оқимини чеклаш буйруғи сифатида қабул қилинган.

Fitch Ratings ва бошқа етакчи иқтисодий ташкилотлар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Ўзбекистондаги яқинларига юбораётган пул мамлакат иқтисоди учун ҳам, барқарорлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини айтиб келишади.

Уотсон Ўзбекистонда молия ва банк тизимида қатор туб муаммолар ўз ечимини топмаётганини таъкидлади.

Жумладан, Ўзбекистонда валюта трансакциялари ва нақд валюта операциялари буйича хаддан ташкари кўп чекловлар мавжуд, дея таъкидлади халқаро эксперт.

Fitch Ratings таҳлилчиси ўтган йилдан бери Марказий Банк 5 та тижорат банкидан валюта фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини тортиб олинганидан таассуф билдирди.

Жаноб Уотсон мамлакат макроиқсодий ҳолатига доир ўз ихтиёридаги рақамлар билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистонда 2012 йил якуни бўйича ялпи ички маҳсулот ўсиши 8 фоизни, инфляция даражаси 12,1 фоиз, давлат қарзлари ЯИМнинг 2,7 фоизини ташкил этди. Иқсодиётнинг ташқи савдо ҳамкорларга боғлиқлик даражаси юқори, экспорт ЯИМнинг 30 фоизини ташкил этиб, хусусан 3 та йирик савдо ҳамкор улушига бутун экспорт ҳажмининг ярми тўғри келади", деди Уотсон.

Ўзбекистон экспорт ҳажмининг 29 фоизи Россияга, 11 офизи Хитойга ва 10 фоизи Козоғистонга тўғри келади.
XS
SM
MD
LG