Линклар

5000 сўмлик 1 июлдан муомалага чиқарилади


Расмий хабарда берилган банкнота тавсифига кўра, Озодлик эълон қилган янги пул намунаси ҳам ҳақиқий бўлганини англаш мумкин.

Расмий хабарда берилган банкнота тавсифига кўра, Озодлик эълон қилган янги пул намунаси ҳам ҳақиқий бўлганини англаш мумкин.

Ўзбекистонда янги 5000 сўмлик банкнота 1 июлдан муомалага чиқарилади. Ўзбекистон Марказий банкининг бунга оид хабарини ЎзА агентлиги эълон қилди.

Озодлик 5000 сўмлик купюра жорий қилинаётгани ҳақида ўтган ҳафта, WhatsApp тармоғи орқали келган хабарга таяниб, маълум қилган эди.

Озодликка юборилган хабарга Ўзбекистон Сенати раиси Илгизар Собиров 2013 йил 18 июн куни имзолаган қарор илова қилинган эди. Лекин шу ҳафта бошида қатор нашрлар сенат расмийларига таяниб, бу хабарни инкор қилган эди.

Марказий банк расмийлари ҳам, Озодлик билан суҳбатда, бу хабарни ёлғонга чиқарди.

27 июн куни ЎзА тарқатган хабарга кўра, 1 июлдан янги 5000 сўмлик муомалага чиқарилаётгани тасдиқланди.

Хабарда берилган банкнота тавсифига кўра, Озодлик эълон қилган янги пул намунаси ҳам ҳақиқий бўлганини англаш мумкин.
XS
SM
MD
LG