Линклар

Олмаота шаҳри марказида ёнилғи олиб кетаётган юк машинаси ҳалокатга учраши оқибатида катта ёнғин келиб чиқди.

Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маълум қилишича, пайшанба куни рўй берган ҳодисада, юк машинасининг ҳайдовчиси нобуд бўлган.

Пайшанба куни эртлаб Қозоғистоннинг энг йирик шаҳрида рўй берган ҳодисада саккиз тонна ёнилғи олиб кетаёган юк машинаси ағдарилиб кетиб, ҳалокат жойдаги яна камида саккизта машинанинг ёниб кетишига сабаб бўлди. Олов ҳодиса яқинидаги турар жой биносига ҳам туташиб кетиб, 20га яқин квартира бутунлай ёниб, кул бўлди.

Ёнғин тушгача тўла ўчирилди. Терговчилар ёниб кетган хонадонларда қурбонлар бўлганми, йўқми аниқлашга уринмоқда.

Расмийлар уйлари ёниб кетган олмаоталиклар учун шаҳр марказидаги паркда чодирлар тикди.
XS
SM
MD
LG