Линклар

logo-print
Сурхондарё вилоятидаги Компютерлаш марказига миллий домен номларини рўйхатга олиш ҳуқуқи берилди.

Бу ҳақда UZINFOCOM компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш маркази маълум қилди.

Марказга кўра, эндиликда сурхондарёликлар .UZ ҳудудида домен номини рўйхатдан ўтказиш учун пойтахтдаги марказларга мурожаат этмасликлари мумкин.

Айни дамда Ўзбекистоннинг миллий домен ҳудудида рўйхатга олувчи 13 та ташкилот бор. Уларнинг 7 таси республикадаги Компютерлаш марказларида жойлашган.

Сўнгги статистик маълумотларга кўра, .UZ домен ҳудудида 16 600 домен номи рўйхатга олинган.
XS
SM
MD
LG