Линклар

logo-print
Бостон марафонида террор ҳужумини уюштирганликда гумонланаётган Жоҳар Царнаевга нисбатан айбловлар қўйилди.

АҚШнинг Федерал маслаҳатчилар суди пайшанба куни Царнаевга 30 та банддан иборат айбловни эълон қилди. Улар орасида одамларнинг ўлимига олиб келган оммавий қирғин қуролини қўллаганлик банди ҳам бор.

Жорий йилнинг 15 апрелида Бостон шаҳридаги марафонда амалга оширилган икки портлашда уч киши ҳалок бўлган, 260 киши жароҳат олган эди.

Террор ҳужумининг асосий ташкилотчиси Жоҳарнинг акаси, 26 яшар Тамерлан Царнаев бўлгани айтилмоқда. У 19 апрел куни полиция ходимлари билан содир бўлган отишмада ҳалок бўлган.

Жоҳар Царнаев қўлга олиш пайтида оғир яраланган ва ҳозир Бостон шаҳри қамоқхонасининг тиббий марказида судни кутмоқда.

Агар айбдор деб топилса, 19 ёшли чечен миллатига мансуб Царнаев ўлим жазосига ёки умрбод қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG