Линклар

АҚШ давлат котиби Жон Керри Исроил билан Фаластин ўртасидаги тўхтаб қолган тинчлик музокаралариши жонлантиришга чақириш учун Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашди.

Пайшанба куни Қуддусда ўтган ушрашув тўрт соат давом этди ва ярим тунда якунланди.

Керри ва Нетеняҳу ўртасидаги сўзлашувлар тафсилотлари ва натижалари ҳозирча очиқлангани йўқ.

АҚШ давлат котиби жума куни Ироданиянинг Уммон шаҳрида Фаластин мухторияти етакчиси Маҳмуд Аббос билан ҳам учрашувни режалаштирган.

Жон Керри Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик музокараларини жонлантиришга чақириш учун минтақага жорий йилнинг ўзида бешинчи бор сафар қилмоқда.

Фаластинликлар Исроил Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун янги турар жой биноларини қуришни тўхтатмагунча музокараларга қўшилмаслигини билдирган.

Чоршаба куни Исроил ҳукумати Қуддуснинг жанубий қисмида янги қурилиш ишларини бошлашга рухсат берган эди.
XS
SM
MD
LG