Линклар

Бразилияда ўтаётган Конфедерациялар кубоги финалида мезбон Бразилия ва амалдаги Жаҳон чемпиони Испания терма жамоалари тўқнашади.

27 июн куни ўтган ярим финал учрашувида Испания терма жамоаси Италия термасини пеналтилар сериясида мағлуб этди.

Бир кун олдин эса бразилиялик футболчилар уругвайликлар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган энди.

Финал учрашуви 30 июн куни Рио-де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади. Шу куни Италия ва Уругвай Салвадор шаҳрида учинчи ўрин учун беллашишади.

Конфедерациялар кубоги 1992 ташкил этилган бўлиб, у Жаҳон чемпионатидан бир йил олдин мезбон мамлакатда ўтказилади.

Кубокда жаҳондаги ҳар бир футбол конфедератсиялари ғолиблари, амалдаги жаҳон чемпиони ва келаси Жаҳон чемпионати мезбони қатнашади.
XS
SM
MD
LG