Линклар

logo-print
Қирғиз Республикаси Омбудсмани Турсунбек Ақуннинг аҳволи “оғир, лекин барқарор” эканлиги хабар қилинди.

Кеча мамлакат парламенти Ақунни коррупцияда айблаб, Омбудсман лавозимидан бўшатган эди.

Врач Сийнагул Ибраеванинг Озодлик радиоси қирғиз хизматига билдиришича, кеча парламент биносида ҳушидан кетган Турсунбек Ақун Бишкекдаги касалхонага ётқизилган.

Қирғизистон парламенти Омбудсманни жорий йилнинг апрелида жиноят оламининг таниқли вакили бўлган Азиз Батуқаевни қамоқхонадан муддатидан олдин чиқарилиши юзасидан ўтказилган суриштирув натижаларига асосланиб хизматдан четлатди.

Омбудсманликка Турсунбек Ақун 2008 йили тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG