Линклар

Сербияни ЕИга қабул қилишга оид сўзлашувлар бошланиши мумкин


Сербиянинг Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилинишига доир музокаралар бошланиши мумкин

Мазкур масала Иттифоқ лидерларининг бүгүн Брюсселда ўтаётган саммитида кўрилмоқда.

Агар Иттифоққа аъзо давлатлар етакчилари музокараларни бошлаш мумкин, деган қарорга келса, сўзлашувлар январгача бошланади.

Сербияни Европа Иттифоқига қабул қилиш учун ундан Косово билан муносабатларни йўлга қўйиш талаб қилинган эди.

Сербия билан Косово ўртасида апрелда имзоланган келишув бир неча йилга чўзилган ва баъзида қонли тўқнашувларга айланган зиддиятга чек қўйиш тўғрисидаги ҳужжат бўлди.

Келишувга биноан Косово шимолида яшайдиган 40 мингга яқин серб марказий ҳокимиятдан мухторият олади.
XS
SM
MD
LG