Линклар

logo-print

Афғонистон шарқида 13 толиб ўлдирилди


Бу ҳақда Озодлик радиоси афғон хизматига хабар қилган Андар тумани ҳокими Қосим Десивалга кўра, “Толибон” жанггариларига қарши ўтказилган амалиёт давомида бошқа тўрт толиб яраланган.

Афғонистон ҳарбийларининг амалиётлари бу минтақада икки кун олдин бошланган эди.

Афғонистон ҳарбийларига кўра, амалиёт чоғида ҳукумат аскарлари ҳамда маҳаллий аҳолидан талафот берилмаган.

Айни пайтда “Толибон”нинг расмий вакили Андарда йўлга ўрнатилган минадан икки полиция ходими ҳалок бўлгани тўғрисида хабар қилди.
XS
SM
MD
LG