Линклар

Фазлиддин Қурбонов иши кечиктирилиши мумкин


Террорчиликда гумон қилиниб АҚШда ҳибсга олинган ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбонов устидан 2 июлга белгиланган навбатдаги маҳкама айблов томон сўровига биноан кечиктирилиши мумкин.

Ассошиэйтед пресс агентлиги мухбирига кўра, Айдаҳо штати прокурори Венди Олсон маҳкамага сўров жўнатиб, Қурбонов иши келаси ҳафтага белгиланган суд кунида муҳкама этилмас даражада анча мураккаб эканини билдирган.

Шунингдек, Олсон макамада ўзбек тилини биладиган таржимон ҳам бўлиши зарурлигини айтган.

Ҳозирча, Айдаҳода ҳибсда ушлаб турилаётган ўзбекистонлик устидан навбатдаги маҳкаманинг қачон бўлиши маълум эмас.

Аввалроқ, Қурбонов адвокатлари маблағ етишмовчилиги билан боғлиқ мураккабликлар сабабли ўз мижози ҳимоясини таъминлай олмасликлари тўғрисида судга ариза киритишганди.

30 ёшли Фазлиддин Қурбонов 16 май куни Бойсе шаҳри жанубидаги квартирасида ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG