Линклар

Жанубий Африка республикасида апартеидга қарши курашиб, кейин шу мамлакатнинг биринчи қора танли президенти бўлган Нельсон Мандела аҳволи оғир ҳолда касалхонада даволанмоқда.

Шу кунларда Африкада сафар билан юрган АҚШ президенти Барак Обама Жанубий Африка республикасига бориб, Манделани кўриш ниятини билдирди. Хабар қилинишича, бунинг учун Мандела оиласининг рухсати кутилмоқда.

Обама Нобель мукофоти лауреати, 94 яшар Манделани юқори баҳолаб уни “буюк ишларга илҳомлантирган қаҳрамон”, деб атаган.

Врачлар баёнотларига кўра, Нельсон Мандела ўпка инфекциясидан азият чекмоқда, шу кунда унинг аҳволи оғир, лекин барқарор.
XS
SM
MD
LG