Линклар

Сербиянинг Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилинишига доир музокаралар бошланадиган бўлди.

Бу ҳақда Европа Кенгаши раиси Херман Ван Ромпей ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали хабар қилди.

Мазкур масала Иттифоқ лидерларининг бүгүн Брюсселда ўтаётган саммитида кўрилда.

Шундай қилиб, сўзлашувлар январгача бошланади.

Сербияни Европа Иттифоқига қабул қилиш учун ундан Косово билан муносабатларни йўлга қўйиш талаб қилинган эди.

Сербия билан Косово ўртасида апрелда имзоланган келишув бир неча йилга чўзилган ва баъзида қонли тўқнашувларга айланган зиддиятга чек қўйиш тўғрисидаги ҳужжат бўлди.

Келишувга биноан Косово шимолида яшайдиган 40 мингга яқин серб марказий ҳокимиятдан мухторият олади.
XS
SM
MD
LG