Линклар

Мисрдаги тўқнашувларда уч киши ҳалок бўлди


Миср Александриясидаги тўқнашувдан лавҳа, 2013 йилнинг 28 июни.

Миср Александриясидаги тўқнашувдан лавҳа, 2013 йилнинг 28 июни.

Мисрда президент Муҳаммад Мурсий қасамёдга келтирилган куннинг бир йиллиги арафасида уч киши ўлдирилди.

Александрияда Мурсий тарафдорлари ва унга қарши бўлган кишилар тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди. Улардан бири америкалик ёш йигитдир. Ўзаро низонинг учинчи қурбони Порт-Саидда берилди, у ерда амалдаги расмийларга қарши бўлган шахслар “Мусулмон биродарлиги” ҳаракатнинг маҳаллий қароргоҳини ёқиб юборганлар.

Қўшма Штатлар Қоҳира элчихонасидаги ходимларининг бир қисми эвакуация қилинишини эълон қилди ҳамда ўз фуқароларига якшанба куни мухолифатнинг оммавий намойишлари ўтказилиши кутилаётган Мисрга бормасликни тавсия қилди.
XS
SM
MD
LG