Линклар

Москва полицияси шаҳарнинг шимолий-ғарбидаги мавзеларидан бирида жойлашган ётоқхонада содир бўлган муштлашувдан сўнг 60 чоғли кишини қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Фабрициус кўчасида жойлашган ётоқхонадаги жума кунги муштлашув муҳожирлар ва текширувчилар ўртасида чиққан.

Полициянинг маълум қилишича, текширув ўтказган жамоатчилик ташкилоти “Москва қалқони” (Щит Москвы) деб аталади. Бу ташкилот аъзолари ноқонуний муҳожирлар яшаши тахмин қилинган жойларда мустақил равишда рейдлар ўтказиб келади.
XS
SM
MD
LG