Линклар

logo-print

Ватикан руҳонийси "пул ювиш"га алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди


Римда таниқли қатолик руҳонийси 26 миллион АҚШ долларини Италияга ноқонуний олиб кириш учун тил бириктирганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Ватикан молиявий бошқармасида ишлаган Нунций Скарано мазкур жиноятда гумонланиб, қамоққа ташланди.

Тергов хулосасига кўра, 61 ёшли руҳоний йирик миқдордаги пулни Италияга олиб кириш учун Салерно шаҳридаги кемасозлик билан шуғулланувчи оила билан тил бириктирган.

Руҳоний божхона текширувларини четлаб жаъми 52 миллион АҚШ долларини мамлакатга олиб кириш керак бўлган.

Рим папаси Франциск март ойида лавозимига келиши ортидан пул ювиш билан боғлиқ жанжал марказида қолган Ватикан банки фаолиятини қаттиқ текширишни буюрган эди.
XS
SM
MD
LG