Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Африка қитъасига сафари доирасида бугун Жанубий Африка пойтахти Преторияга ташриф буюрди.

Ташриф давомида Обама касалхонада оғир ётган Нобел мукофоти лауреати Нелсон Манделани зиёрат қилиши номаълум.

Жанубий Африканинг илк қора танли президенти 94 ёшда ва шу йил бошидан бери учинчи бор ўпка инфекцияси билан касалхонага ётқизилган.

Вашингтон раҳбари бугун Преторияда Жанубий Африка раҳбари Жэйкоб Зума билан музокаралар ўтказади.

Жанубий Африкага келишдан олдин Обама Сенегалда бўлди.
XS
SM
MD
LG