Линклар

logo-print
АҚШ Давлат департаменти ўз фуқароларига Мисрга сафар қилмай туришликни тавсия этмоқда.

Аввалроқ, Мисрнинг Искандария шаҳридаги тартибсизликлар пайти бир америкалик нобуд бўлган эди.

АҚШ Давлат департаментига кўра, ҳалок бўлган шахс Патрик Вентреллдир.

Шунингдек, АҚШ элчихонасининг айрим ходимларига ҳам бу мамлакатни вақтинча тарк этиш ҳақида кўрсатма берилди.

Эслатамиз, Искандариядаги Мусулмон биродарлиги ҳаракатининг бош қароргоҳи олдида, президент Муҳаммад мурсий тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги тўқнашувлар пайти ўнлаб одам яраланди.

30 июн куни Мисрда Мурсий ҳокимиятга келганининг бир йиллиги муносабати билан йирик норозилик намойишлари ўтказилиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG