Линклар

Жаҳон кубоги: Ўзбекистонлик ёш футболчилар нимчорак финалига чиқди


Туркияда ўтаётган футбол бўйича U20 Жаҳон кубоги ўйинлари доирасида бугун Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси Уругвайга қарши тўп суриб 4-0 ҳисобда мағлубиятга учради.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да Анталиянинг Оқденгиз Универстети стадионида бўлиб ўтди.

"F" гуруҳда Янги Зелландияни 3:0 ҳисобида енгган, Хорватия билан эса 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган ўзбек ёшлар жамоаси муддатидан олдин мусобоқанинг нимчорак финалига чиқди.

Шу боис бугунги ўйин Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси учун ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаши-эгалламаслиги учун муҳим бўлади.

Эслаш жоиз, 2011 йилда Мексикада бўлган U20 Жаҳон кубоги ўйинларида Ўзбекистон жамоаси айнан Уругвайга ютқазиб, ярим финалга чиқа олмаган эди.
XS
SM
MD
LG