Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:41

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Афғонистонга ташриф буюрди


U.K. -- Prime Minister David Cameron (C) walks with
U.K. -- Prime Minister David Cameron (C) walks with
Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан бугун Афғонистонга келди.

Кэмерон Ҳилманддаги британ ҳарбий базасини зиёрат қилди. Ўз чиқишида Британия бош вазири Толибон ҳаракати Афғонистондаги низога чек қўйиш музокараларининг муҳим иштирокчиси бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Ғарб кучлари Афғонистондан 2014 йил оҳиригача чиқиб кетиши режаланган. Жаноб Кэмерон Қозоғистонга ҳам ташриф буюради. У Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида президент Нурсултон Назарбоев билан музокараларда Афғонистондан ғарб қўшинларини олиб чиқиш масаласини муҳкама этади.
XS
SM
MD
LG