Линклар

logo-print
Чеченистоннинг Шатой туманида қуролланган гуруҳ аъзолари билан қарийб бир сутка давом этган жанг чоғида икки нафар полициячи ҳалок бўлди, 17 нафари яраланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, полициячилар 20 чоғли қуролли шахс билан тўқнашган, деб ёзади Интерфакс Чеченистон ҳуқуқ-тартибот идораларига таянган ҳолда.

Бунгача Чеченистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати шанба куни полициячилар Харсеной қишлоғи ғарбида қуролли шахслар билан отишмага киришганлари ҳақида маълумот тарқатганди.
XS
SM
MD
LG