Линклар

logo-print
Сурия президенти Башар Ассадга содиқ кучлар кеча Ҳомсдаги исёнчилар позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум амалиётини бошладилар.

Фаолларга кўра, шаҳар бўйлаб ҳаво зарбалари берилган, мухолифат назорати остида бўлган маҳаллалар тўп ва миномётлардан тўхтовсиз ўққа тутилган. Ҳар икки томондан қурбонлар борлиги айтилмоқда, бироқ уларнинг сони ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Бу ҳужум арафасида Сурия армияси Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” радикал гуруҳи кўмагида Ҳомс вилоятидаги бир қанча қишлоқ ва шаҳардан исёнчиларни сиқиб чиқарганди.

Қароргоҳи Буюк Британияда бўлган суриялик ҳуқуқ фаоллари маълумотларига кўра, шанба куни ракетадан ўққа тутилиши натижасида Ҳалабда камида уч киши ҳалок бўлган.

БМТ маълумотларига кўра, Сурияда ички низо бошланган 2011 йилнинг март ойидан буён бу мамлакатда 93 минг киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG