Линклар

Кеча Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўзининг 56 ёшини нишонлади.

Шу муносабат билан "Овоза" туристик мажмуасида ўтказилган тантанада туркман хонандаларидан ташқари бир қанча хорижлик эстрада юлдузлари ҳам иштирок этди.

Қурилишига 2 миллиард АҚШ доллари сарфланган "Овоза" мажмуасидаги ушбу тадбирга таклиф қилинган хорижлик юлдузлар орасида америкалик таниқли эстрада юлдузи ва актриса Женифер Лопес ҳам бор.

Туркман газини ташиш билан шуғулланувчи Хитойнинг нефтгаз корпорацияси Женнифер Лопеснинг Туркманбоши туғилган кунига келишини ташкиллаштирганини маълум қилди.

Тантанада Туркия, Россия ва Украинадан машҳур қўшиқчилар куйлаган. Жумладан, Россиядан таниқли эстарада юлдузи Филипп Киркоров ҳам ушбу кечада иштирок этган. Шодиёна Лопеснинг “Туғилган кунингиз билан, жаноб президент” деган қўшиғи билан якунланган.

Шу куни Бердимуҳаммаедов 350 кишига мўлжалланган катамаранда денгиз бўйлаб сайр ҳам қилган.

2011 йилда Қримда нефт магнати ва миллионер ўзбек Аъзам Асланов ҳам Женифер Лопесга бир миллион АҚШ доллари тўлаб, 33 ёшли ўғли Омоннинг тўйига таклиф қилганди.
XS
SM
MD
LG