Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:48

Биринчи чоракда 850 минг долларлик дори эскпорт қилинди


“Ўзфармсаноат” компанияси жорий йилнинг биринчи чорагида 850 минг АҚШ доллар миқдоридаги дори-дармонни экспорт қилди.

Бу ҳақда маълум қилган uzreport.uz сайти бу сумманинг аввалги йилга нисбатан кўп ёки камлигини очиқламаган.

Ҳозирда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дорилар Туркманистон, Қирғизистон, Россия, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Афғонистон, Тожикистон, Молдова, Арманистон, Монголия ва Ироқ –жами 13 давлатга экспорт қилинади.

Шу кунларда Ўзбекистонда йирик фармацевтика ширкатларида текширувлар давом этаяпти.

Ўзбекистон Бош прокуратурасидаги манбанинг матбуотга сиздирган маълумотига кўра, ушбу текширув натижасида мамлакатга хориждан дори-дармонларни импорт қилиш ва мамлакат ичкарисида тиббий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда йўл қўйилган қонунбузарликлар бўйича жами 13 та жиноий иш қўзғатилган.

Ўзбекистондаги энг йирик фармацевтика ширкатлари бўлган “Dori-darmon” ва “Pharmed” компанияларининг 16 нафар мулозимига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тиббий препаратларнинг импорти бўйича давлатга 3 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланган.

Айни пайтда мамлакатдаги йирик фармацевтика ширкатларидаги текширувлар ортидан мамлакат аптекаларида зарурий дори-дармонларнинг тақчиллашиб кетгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG