Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:57

“Бунёдкор” студент отрядларига 21 минг ёш жалб қилинди


Талабалар меҳнат отрядлари аъзолари, асосан, қурилишларда меҳнат қилишади.
Талабалар меҳнат отрядлари аъзолари, асосан, қурилишларда меҳнат қилишади.
Ўзбекистонда ташкил қилинган 750 та “Бунёдкор” талабалар меҳнат отрядларида ишлаш истагини билдирган ёшлар сони 21 минг нафардан ошди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатидан олинган маълумотга кўра, мамлакат бўйлаб қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш соҳаларидаги жами 500 та объектда талабалар меҳнат отрядлари фаолият кўрсатаяпти.

Ҳар йили таътил мавсумларида ташкил қилинадиган талабалар отрядларида ёшлар қилган меҳнати учун ҳақ олиши мумкин.

Лекин аввалги йилларда талабаларнинг ишлаб топган пулидан маълум фоизлари “Камолот” жамғармалари ҳисобига ўтказилгани юзасидан Озодликка шикоятлар бўлган.

Талабаларнинг қурилиш отрядлари советча-коммунистча ҳодиса бўлиб, энг биринчи отряд 1958 йили Москва давлат университетида тузилган эди.

1966 йил, 13 декабрда Кремл съездлар саройида талабалар қурилиш отрядларининг биринчи бутуниттифоқ слёти бўлиб ўтган.

Талаба қурувчилар ҳаракати авжига чиққан 1985 йили собиқ иттифоқ бўйлаб 2 миллион талаба қурилишларда ишлаган.
XS
SM
MD
LG