Линклар

Америкалик таниқли эстрада юлдузи ва актриса Женнифер Лопес 29 июн куни Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг туғилган кунида куйлагани учун қораланди.

30 июн куни эълон қилинган Human Rights Foundation баёнотида Amnesty International ташкилотининг Мексика хотин-қизлари ҳуқуқларининг ҳимоячиси бўлган Женнифер Лопеснинг Туркманбоши тантанасида иштирок этгани унинг обрўсига путур етказгани айтилади.

Кеча Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўзининг 56 ёшини нишонлади.

Ушбу тантанада Лопес туркман миллий либосида чиқиб, “Туғилган кунингиз билан, жаноб президент” дея куйлади.

Қурилишига 2 миллиард АҚШ доллари сарфланган "Овоза" мажмуасидаги ушбу тадбирга Лопесдан ташқари Россия, Туркия, Ливан ва Украинадан таниқли хонандалар таклиф қилинган.

Туркман газини ташиш билан шуғулланувчи Хитой Миллий нефтгаз корпорацияси Женнифер Лопеснинг Туркманбоши туғилган кунига келишини ташкиллаштирганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG